Via Marokand
1993 йилда таваллуд топган. Кўп мактабларда таҳсил олган. Республика рассомлик коллежини шунингдек, Тошкент Давлат миллий рақс ва балет олий мактабини тамомлаган».
alt
— Гуруҳингизни нега айнан ВИА Мароканд деб номлагансиз?
Асал: Ўзимизнинг урф-одатлардан чиқиб кетмаган ҳолда, миллий ном қўйишга қарор қилганмиз ва Самарқандимизнинг қадимий номини қўйганмиз.
— Гуруҳ айни дамда ўз услубига эга. Шу йўналишни продюсерингиз Жавлон Шодмонов аниқлаб берганмилар?
Асал: Бизнинг «бошимиз» Жавлон ака. Ҳамма нарсани улар ўргатадилар. Улар бизнинг устозимиз. Жавлон Шодмонов каби санъат соҳасида билимимиз йўқлиги сабабли ҳам фақат уларнинг фикрига таянамиз.
Абдурашид: Ҳақиқатдан ҳам Жавлон ака бизга йўл кўрсатадилар.
— Қўшиқларингиз мавзуси доим ҳар хил, аммо ҳаммаси кайфиятни кўтарувчи. Ғояни асосан ким беради?
— Одатда Жавлон ака клип ғоясини берадилар, биз фикрларимиз билан уни тўлдиришимиз мумкин. Офисимизда ўтириб, клип устида ишлаймиз. Барча клипларимиз устида Жавлон ака иш олиб борадилар. Икир-чикирларигача эътиборларини қаратадилар. Фақат битта клип, «Салом, муҳаббат» Санжар Маткаримов томонидан суратга олинган. Оператор эса Ёдгор Носиров бўлган.
— Жавлон Шодмоновнинг олдига биринчи бўлиб, ким келган Асал ёки Абдурашид?
Абдурашид: Жавлон ака ўзи менинг поччам бўладилар. Улар: «Гуруҳ очаман сени оламан», — деб юрар эдилар. Кейин бир куни мени чақириб, «Битта қиз бор, гаплашдим, ўйлаб кўраман деб айтди», — дедилар. Кейинчалик билсам бу Асалхон экан. У ёғини улардан эшитасиз.
Асал: Иккаламиз баравар келганмиз. Ёнма-ён Via Marokand тургизиб қўйишганда жуда бир-биримизга мос келдик, ҳар ҳолда бизга шундай дейишган (кулади). Шундай қилиб бизнинг гуруҳ ташкил топган.
— Ижодга тегишли қарорнинг барчаси Жавлон Шодмонов билан маслаҳатлашилган ва келишилган ҳолда амалга ошириладими ёки ўзингиз ҳам мустақил равишда қарор қабул қила оласизларми? Умуман Жавлон Шодмонов билан ишлаш қандай?
— Айтиб ўтганимиздек, барча қарорларни Жавлон ака қабул қиладилар. Биз ҳам ўзимизни фикрларимизни билдирамиз ва улар буни инобатга оладилар. Улар Ummon билан ишлашга келсак, жуда осон.
— Иккалангиз ҳам «Тош табиб» фильмида роль ижро этгансиз. Қай бири сизга маъқул келди? Кинода роль ижро этишми ёки саҳнада куйлашми?
Асал: Албатта бошида дебют роль ҳамма учун http://marvarid.netқийин бўлади деб ўйлайман. Жуда қийналганмиз. Асабийлашиб, йиғлаб, гап эшитиб, ижро этганман. Тўғриси жуда қийналганман. Тажрибали актрисаларимиз бор экан, менга маслаҳатлар бериб ёрдам беришди. Лекин барибир актёрлик маҳорати кераклигини билдим. Ўзим учун кўп нарсаларни ўргандим.